1

Мавзуга қайтиб: жувонга ошиқ йигитлар

СУҒДИЁНА 02.12.2016, 16:43
Теглар: Аёл, Эркак, Эр-хотин, SUGDIYONA
Мавзуга қайтиб: жувонга ошиқ йигитлар

Охирги пайтларда ўттиз ёшгача бўлган йигитлар ўзидан саккиз, ўн ва ҳатто, ўн беш ёш катта аёллар билан турмуш қуришаётгани кузатилаяпти. Йигитларни альфонсга, аёлларни эса енгилтабиатга чиқаришдан аввал бу танловнинг мотивлари билан танишсак, эҳтимол, унчалик кўнгилли бўлмаган иттифоқнинг олдини олармиз.

 

1-сабаб: Она эътиборининг камлиги

Аёл киши ўттиз ёшдан кейин шаклланади, тўлақонли она бўла олади. Чунки репродуктив ёш бу ҳали она дегани эмас. Аёл айни шу даврда оналик меҳрини ҳис қилади ва уни ифодалай билади. Демак, у ўн йил аввалгидан-да меҳрибонроқ.

Қайсидир сабабларга кўра, онанинг меҳри, эътиборига тўймаган ёки ҳаддан ташқари эркалатиб юборилгани сабабли улғайишни истамаган баъзи йигитлар қалбидаги бўшлиқни тўлдириш илинжида атрофдан нажот излашади. Ўзи тенги қизлар ҳали осмонда, ўз ҳусни, орзу-ҳаваслари билан овора. Йигитга эса эътибор, меҳр керак. Ана шу пайтда ёши катта жувон унга идеал аёлдек туюлади.

 

2-сабаб: Молиявий муамолар

Ўттиздан ошган аёл ҳаётий тажрибага ва маълум бир даражада жамиятда ўз ўрнига эга. Ёш йигитча эса ҳали молиявий жиҳатдан барқарор эмас, эҳтимол ўқишни ҳам тамомламаган, тайинли бир касби ҳам бўлмаслиги мумкин. Тенгдош қизларнинг ҳаммаси ҳам йигитнинг моддий қийинчиликларини тушунишмайди. Ёши каттароқ аёл эса уни нафақат тушунади, қўллаб-қуватлайди, ҳатто айрим вазиятларда таъминлайди ҳам.

 

3-сабаб: Улғайишни истамаслик

Жувон ёшгина қизга нисбатан яхшироқ бека бўлиши мумкин. Бундан ташқари, жуда ғамхўр ҳам. Айрим йигитлар ўзларига боладек ғамхўрлик қилишларини севишади. Бу тоифа эркаклар бир умр бола бўлиб қолишни маъқул кўришади. Аёл эса йигитнинг кўнглига ёққан овқатни тайёрлаши, касал бўлса, парваришлаши, кийим-бошлари саришта тутиши, ҳаттоки, қандай кийинишни ўргатиши мумкин.  

 

4-сабаб: Аёлнинг ёшига нисбатан ёш кўриниши

Одатда аёллар ўз соғлиқлари ва ташқи кўринишлари ҳақида эркакларга нисбатан кўпроқ қайғуришади. Бугун фан ва техника ютуқлари, пластик жарроҳлик муолажалари, косметология, фитнесс каби имкониятлардан  унумли фойдаланиш ҳисобига жувонлар бундан 20 йил аввалги тенгдошларига нисбатан анча ёш кўринишмоқда. Айрим ҳолатларда, ҳатто, ёш ўтган сари гўзаллашишмоқда. Эркак киши эса кўзи билан севади. Қолаверса, аёл кишидан ёш сўраб бўлмайди. Шунинг учун ҳам кўнгил қўйган аёли уни кўнглидагидек бўлса, биологик ёшнинг аҳамияти билан қизиқишмайди.

 

5-сабаб: Тажриба тўплаш

Эркак зоти ҳеч қачон бирор мақсадсиз ҳаракат қилмайди. Ёш йигитларни жувонларнинг фақат гўзалиги учун эмас, балки ўзини тутиб олгани, эҳтимол пули, балки мавқеи ёки муносабатларда ундан тажрибалироқ эканилиги қизиқтираётган бўлиши мумкин. У ўз ўрнини топгунча, тажриба тўплагунча, аёлдан пилаппоя сифатида фойдаланади, холос.

6-сабаб: Муаммоларни ҳал қила олмаслик

Ёши катталарга интиладиган йигитчаларнинг муаммолари бўлади. Аёл эса уларни ҳал қилиши, бартараф этиши учунгина керак.

 

7-сабаб: Қаришдан қўрқиш

Гўёки ёш йигит ёнида аёл ҳам ёш кўринадигандек. Ёшлиги ва гўзаллигини ёш йигит белгилайди, деб ҳисоблашлари. Аммо ёшлик ва гўзаллик қалбда бўлади, шуни унутиб қўйманг!

 

8-сабаб: Хомхаёллар

Айрим жувонлар ёш йигитни истаганидек тарбиялаш, ва кейинчалик ўзлари истагандек эркакка айлантириб, у билан умргузаронлик қилиш мумкин деб ўйлашади. Аммо одатда бу йигитлар катта ёшли аёл ҳисобига беташвиш болаликларини узайтириш истагида бўлишади, масъулиятни ҳис қилишмайди, муаммоларни ҳал этишмайди. Катта бўлишини кутиб, аёлнинг сочи оқариши ҳеч гап эмас.

 

Оқибатлар-чи?

Муносабатлар бошида уйғун бошлангани ҳолда аста-секин миси чиқа бошлаши мумкин. Чунки бу тоифа эркаклардан садоқатли эр ва яхши ота чиқиши жуда мушкул.

Йигитлар, бу муносабатларнинг умри қисқа! Іар бир инсон ютуқларга эришишни, ўсишни истайди. Афсуски, жувон ривожланишни секинлаштиради. Чунки айрим сабабларга кўра, уни айнан ёшгина йигитча қизиқтиради, ўзини тутиб олган эркак эмас. Шунинг учун бу йигитни улғайиши жувоннинг зарарига ишлайди, унинг ўзига ишончи пайдо бўлишидан, омади кулиб боқишидан қўрқишади. Яна унутманг, эркакнинг иши юришиши кўп жиҳатдан аёлга боғлиқ. Ширингина оиласи, хотиржам хонадони учун тер тўкиб топганини ўз жойида сарфланаётганини кўриш кучли жинс вакилларини олға ундайди.

Оила инсонни янада кучлироқ, омадлироқ, бахтлироқ қилиши керак! Жувон билан боғлиқ ўтмишингиз эса  келажагингизга соя солиши мумкин. «Муҳаббат»ингизни атрофингиздагилар оқламаслиги, тушунмаслиги ва қўлламаслиги аниқ.

 

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1