1

«Йигитимни собиқ севгилиси тинч қўймаяпти...»

СУҒДИЁНА 03.12.2016, 12:23
Теглар: Муҳаббат, Аёл, Оила, Бахт
«Йигитимни собиқ севгилиси тинч қўймаяпти...»

Севги фазосида парвоз қилаётган қизларнинг ҳаммаси ҳам минг афсуски муҳаббатнинг учбурчагидан ҳимояланмаган. Баъзида кўнгил қўйганининг бошқа қиз билан ҳам муносабатлари борлигини билса-да, юракларига буйруқ бера олишмайди. Ахир буни ишқ дейдилар! Аммо севги қиссасидаги учинчи қаҳрамонга кўз юмиб кетишнинг иложи йўқ! Бугун «кундалиги»мизда севганининг собиқ муҳаббатлари билан тўқнашган қизларга маслаҳат беришга ҳаракат қиламиз.

 

Биринчи мурожаат: «Усиз яшолмайман!»

— Уч ойдан кейин тўйим бўлиши керак эди. Бўлажак куёв билан бир-биримизга кўнгил қўйиб унаштирилганмиз. У орзумдаги шаҳзода эди. Бироқ яқинда собиқ муҳаббати турмушидан ажрашди-ю, севгимга соя солди. Йигитимнинг «Тезроқ тўйимиз бўлса эди, сўнг уни ҳам хотинликка олардим», деган гапидан дунё кўзимга тор кўриниб кетди. Яшагим келмаяпти, усиз ҳаётимнинг бир дақиқасини ҳам тасаввур қилолмайман...

С. Денов тумани

 

Таҳлил. Муҳаббатинсон ҳаётига мазмун бағишлайдиган, уни орзулантирадиган, юракни юксалтирадиган туйғу. Шу сабаб ҳам бу туйғунинг яксон бўлишидан қўрқамиз, қалбимиз тубида асраймиз. Бироқ яна бир ҳақиқатни унутмаслик керак, ёшликдаги севги кўпроқ ҳис-туйғуларга йўғрилган бўлади, унинг сайқалланиши, синовлардан ўтиб, камол топиши учун йиллар талаб қилинади. Севгига айрилиқ соя солган пайтда «Мен учун ҳаёт тугади», деб ўйлаш эса нотўғри.

Ташхис. Туйҳуларингиз ўзингизга аён. Биз бу борада фақат уларни бир таҳлил қилиб кўринг, дея оламиз. Йигитингиз эса икки кеманинг бошини тутмоқчи. Ҳали ёш, катта ҳаётга қадам қўймаган йигитчанинг бу тарздаги таклифи шунчаки унинг масъулиятсиз ва худбинлигидан далолат беради. Хўш, у аслида кимни яхши кўради? Сизни кўпроқ, уни камроқ севганидан, биринчи сизга, кейин унга уйланмоқчими? Ахир севги кам ва кўп дея даражадаларда ўлчанмайди-ку! Демак, ё сизни, ё уни севади? Ёки иккингизни ҳам эмас, ўзини яхши кўради!

Маслаҳат. Сиз ҳали оила қурмаган қизсиз! Бахтингиз олдинда! Бамаъни ва масъулиятли инсон билан турмуш қуриш имконингиз қўлингизда. Ўзингизни ҳам, туйҳуларингизни ҳам, севишга қодир юрагингизни ҳам андишасиз, бебурд бола учун қурбон қилманг! Ҳаётингизга мазмун олиб киришга ҳаракат этинг. Атрофингизга назар солинг, ота-онангиз, яқинларингиз бор, сизни жонидан ортиқ севувчи!

 

Иккинчи мурожаат: «Мени севса ҳам, ундан қочиб қутила олмаяпти...»

— Ёшим ўн саккизда. Муҳаббат қалбимни забт этганига бир йил бўлди. Кўнгил қўйганим маҳалласидаги бир қиз билан беш йил гаплашиб юрган экан. Бу ҳақда эшитиб қолиб, изоҳ сўрасам, «Уни севмайман, унга уйланмайман ҳам. Мен билан гаплашганини бутун маҳалла билгани учун «Энди кимга турмушга чиқаман? Менга уйланинг», деб ўзи ёпишиб олган. Шунга майли, кейинги йил тўй қиламиз, дедим. Ҳали уйига совчи келиб, бахти очилиб кетар», дейди. Бу гапдан бир таскин топсам, бир ўйга чўмаман.

Н. Тошкент шаҳри

 

Таҳлил.  Қиз боланинг ўтмиши, йигит кишининг эса келажаги муҳим, дейишади. Бироқ кези келганида йигитнинг ўтмиши ҳам келажакка соя солиши мумкин. Тўҳри, ёшлик, шўхлик қилиб,  йигитчиликда улар кўп бор «севиб» қолишади. Аммо бу севги ўйинларининг қайта-қайта ўйналиши жиддий ва ҳақиқий муносабатлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Ташхис. Севганингиз кўнгли асли кимда, бизга қоронҳу. Вазиятнинг бизга маълум томони эса йигитингиз у қизга нисбатан енгил муносабатда. Ўзини оппоқ кўрсатишга уринаяпти ва беш йил аҳдлашиб юрганини алдашда давом этяпти. Бу айблов ва алдовни вақти келиб, у сизга ҳам ишлатиши хавфи ҳам йўқ эмас. Шуни унутманг. 

Маслаҳат. Агар ҳақиқатда йигитингиз сизни севса, «Менга ўзи ёпишиб олган», демасдан у қиз билан муносабатларга чек қўйсин, садоқатини исботласин. Унга босим ўтказмасдан, вақт беринг. Туйҳуларига, ақлига қулоқ тутиб, бир қарорга келади ва қанақа бўлган тақдирда ҳам сиз учун яхшиликка хизмат қилади.

ДУГОНАНГИЗ

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1