1

Сергели туманида янги туғилган чақалоқ сумка ичида подъездга ташлаб кетилди

ЖАМИЯТ 03.12.2016, 12:24
Теглар: Тошкент, Чақалоқ
Сергели туманида янги туғилган чақалоқ сумка ичида подъездга ташлаб кетилди

Тошкентнинг Сергели тумани Дўстлик мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида ташлаб кетилган сумка ичида янги туғилган чақалоқ топилди. Унинг дунёга келганига бир ҳафта ҳам бўлмаган эди, деб хабар беради “Дарё” “Новости Узбекистана” нашрига асосланиб. 

29 ноябрь, сешанба куни биринчи қаватдаги қафасда турган итлар болани биринчи бўлиб пайқаб, ҳура бошлади. Жониворларнинг хўжайинлари ва уларнинг қўшнилари ташқарига чиқиб, қора рангдаги спорт сумкасини кўрди. Чақирув бўйича воқеа жойига етиб келган маҳалла расмийлари иштирокида сумка очилди ва унинг ичидан овоз чиқармай қўйган бола олинди.

Участка нозири ва тез ёрдам машинаси чақирилди. Шундан сўнг туман ИИБ ва прокуратура вакиллари ҳам етиб келди. Гўдак 5-шаҳар клиник шифохонасига кўрик учун етказилди. Бола мутлақо соғлом бўлиб чиқди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари аёл болани туғруқхонада эмас, балки бошқа бирор ерда дунёга келтиргани, сўнг уни ташлаб кетганини тахмин қилмоқда. Милиция ходимларининг қайд қилишича, итлар из олган, аммо излар чорраҳада йўқолган. Шундай қилиб, гўдакнинг биологик онаси ҳали ҳам топилган эмас.

Тезкор ходимларнинг ахборотига кўра, туманда охирги вақтларда шу каби тўртинчи ҳолат кузатилиши. Бундай ишга қўл урган аёллар одатда маҳаллий аҳоли вакиллари эмас — улар кўпинча Тошкент вилоятидан келиб, янги туғилган гўдакларни сумкада қолдиради ва қайтиб кетади.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1