АсосийСаломатлик

Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?

Олимлар бунинг сабабини аниқлашди.

'Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?'ning rasmi

Дунёда ҳар йили тахминан тенг сонли ўғил ва қиз болалар туғилади, бироқ айрим оилаларда фақат ўғил, баъзиларида фақат қиз болалар дунёга келади. Ушбу феномен жараёнда ота-оналар гени қандай рол ўйнаши мумкинлиги нуқтаи назаридан тадқиқотчилар эътиборини тортди. Бу ҳақда Proceedings of the Royal Society B: Biological Sciences ёзди. 

Олимлар 500 минг нафар британиялик ҳақида маълумот сақланувчи Британия биобанки маълумотларини таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, rs144724107 генидаги бир нуклеотидли ўзгариш қиз бола туғилиши эҳтимолини 10 фоизга оширади. Бироқ бундай ўзгариш атиги 0,5 фоиз қатнашчида аниқланган. Бу ўзгариш сперматогенез ва уруғлантиришда иштирок этувчи ADAMTS14 гени ёнида жойлашган.

Шунингдек, тадқиқотчилар жинслар нисбатига таъсир қилувчи яна икки ген — RLF ва KIF20Bни аниқлашди. Аммо олимларнинг фикрича, хулоса чиқаришга эрта, бу генларнинг хусусиятларини бошқа танловларда қўшимча текшириш зарур.

Олинган маълумотлар Фишер принципи — эволюцион биология назариясига мувофиқ келади, унда нима учун популяцияда жинслар нисбати тенг сақланиб қолишига жавоб берилган. Агар популяцияда бир жинс вакиллари кўп туғилиши бошланса, табиий танлов ишга тушиб "камёб" жинс туғилишини кўпайтиради ва ўртадаги мувозанат тикланади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.

    '2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 14:40

    2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди.

    'Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 16.10.2024 13:42

    Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин

    Одатда жарроҳлик амалиётидан сўнг теридаги кесмаларнинг ўрни битиши учун бир неча ҳафта ва кундалик тиббий парвариш талаб этилади.