АсосийЖамият

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

Судланувчи ўша вақтда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, жазо ўтаб бўлингандан сўнг, судланганлиги важи билан ишга олинмаган.

'Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди'ning rasmi

Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича судда 13 йил аввал содир этилган жиноятда иштирок этганилиги учун 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахс устидан кассация инстанция суди бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ҳуқуқ24" теледастурида хабар қилинди.

Унга кўра, собиқ ИИБ ходими А.Р. 2012 йилда хизмат вақтида баҳоси 208 минг сўмлик 22 қоп талон-торож қилинишида эътиборсизлик қилган деб судланган.

"Суд томонидан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиндим, 20 фоиз иш ҳақи давлатга ўтказилиши шарти билан. [Озодликка чиқиб] ишга кириш учун борсам, судлангансан, деб ҳеч жойда мени ишга олишмади. 13 йилдан бери бекор (ишсиз) эдим. Судга келиб судланганлик мақомини бекор қилиш бўйича ариза ёздим", — деди судланувчи.

Фуқаро Янгиер шаҳридаги қишлоқ хўжалиги кимё базасига вақтинча ёрдамчи куч сифатида юборилган бўлган. Омбор мудири томонидан "Зил" юк машинасида яширин тарзда нархи 208 минг сўм бўлган 22 қоп селитрани автобазадан чиқишига рухсат бериб юборган. Оқланган шахснинг алоқаси бор деб, унга Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноий иш қўзғатилиб, судланган.

Кассация инстанциясининг суд мажлисида судлов ҳайъати томонидан фуқаро бошқа шахслар содир этган жиноятга алоқаси йўқлиги ҳамда ўзининг содир этган ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли унга оид ишнинг қисми Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-бандига (Айбланувчи қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) унинг ҳаракатларида жиноят ҳаракатлари мавжуд эмаслиги сабабли оқланди.

"Кутмагандим, чунки 13 йил ўтиб кетибди, бўлди оқланмасам керак деб ўйлагандим. Ота-онам, ака-укам хурсанд", — деди оқланган фуқаро.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Таниқли режиссёр Батир Базарбоев 70 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:10

    Таниқли режиссёр Батир Базарбоев 70 ёшида вафот этди

    Бу ҳақда унинг қизи Шаҳноза Жолдасова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди.

    'Президент Чустдаги 40 млн долларлик газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуаси билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:47

    Президент Чустдаги 40 млн долларлик газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуаси билан танишди

    Ушбу лойиҳа доирасида Хитой, Германия, Дания каби давлатлардан инновацион технологиялар келтириб ўрнатилган.

    'Олти ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат билдирган 34 киши жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:18

    Олти ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат билдирган 34 киши жазоланди

    Уларнинг 32 нафари жаримага, 2 нафари эса маъмурий қамоққа олинган.

    '“Бола ўғриси” ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:38

    “Бола ўғриси” ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди

    ИИББ мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

    'Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Аввалроқ, Владивосток шаҳрида россиялик ўсмирлар мигрантларни калтаклаганди.

    'Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?

    Тошкент шаҳар ФВБ тармоқларда тарқалган видео юзасидан изоҳ берди.