АсосийЖамият

“Академик ҳаракатчанлик” дастурининг 2024 йилги ғолиблари аниқланди

Ғолибларга умумий ҳисобда 734 млн сўмлик сертификатлар топширилган.

'“Академик ҳаракатчанлик” дастурининг 2024 йилги ғолиблари аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги “Илмий ва инновасион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 222-сон қарорига асосан 2021-йилдан буён Инновасион ривожланиш агентлиги томонидан илмий ва инновасион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимидаги илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг ноёб илмий объектлари, замонавий илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш мақсадида “Академик ҳаракатчанлик” дастури эълон қилиб келинмоқда.

 “Академик ҳаракатчанлик” дастури – ёш олимларнинг ўз иш жойидан ажралмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етакчи илмий марказларда ўтказиладиган илмий тадбирларда иштирок этиши, илмий-тадқиқот иши бўйича лойиҳаларни амалга оширишни, шунингдек, тажриба алмашишни назарда тутувчи дастур.

2024 йил учун эълон қилинган танловга ёш олимлар томонидан 40 га яқин лойиҳа топширилди. Махсус ишчи гуруҳ томонидан лойиҳалар илмий-тадқиқот ишининг мавзуси ва долзарблиги, объекти, предмети, мақсад ва вазифалари, кутилаётган илмий натижалар каби бир қатор талаблар асосида кўриб чиқилди. Танлов якунига кўра 13 лойиҳа ғолиб деб топилди. Инновасион ривожланиш агентлиги томонидан мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун ёш олимларга тегишлилиги бўйича республикамиздаги жами 8 та илмий ташкилотнинг  замонавий лабораторияларидан 6 ойгача бепул фойдаланишлари учун умумий ҳисобда 734 млн сўмлик сертификатлар топширилди. 

Ғолиб ёш олимларга лабораториялардан фойдаланишга шарт-шароитлар қабул қилувчи ташкилотларнинг илм-фан ва инновацияга масъул бўлган раҳбар ўринбосари томонидан яратилади.  

Ҳозирда республикада умумий ҳисобда 20 минг нафардан ортиқ ёш олим ва изланувчилар бўлиб, келгусида уларни “Академик ҳаракатчанлик” дастури орқали илм-фанга кенг жалб қилиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш ва албатта илмий-инновасион фаолиятга йўналтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилда хам ушбу дастур бўйича танлов эълон қилиш режалаштирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:31

    Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади

    Субсидия қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун берилади

    'Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юборётган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юборётган аёл қўлга олинди

    25 ёшли аёл 21 ёшли қизларни алдаб Истанбулга учириб юбормоқчи бўлган.

    'Боғчада илон билан томоша қўйилиши ортидан масъуллар жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    Боғчада илон билан томоша қўйилиши ортидан масъуллар жазоланди

    Ҳолат Пискент туманидаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлгани аниқланди.

    'Абу-Дабидаги Халқаро танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга автомобиль совға қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:50

    Абу-Дабидаги Халқаро танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга автомобиль совға қилинди

    Президент мактабининг икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан BYD автомобили совға қилинди.

    'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    '“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 21:54

    “М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган

    Энергетика вазирлиги Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида юзага келган вазият бўйича тарқалган видеоларга изоҳ берди.