АсосийДунё

Трамп Путинни музокараларга мажбурлай олади

Трампнинг бўлажак миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Волтц ўз режалари билан ўртоқлашди.

'Трамп Путинни музокараларга мажбурлай олади'ning rasmi

АҚШ Путинни музокаралар столига ўтиришга мажбурлашни билади - Трампнинг бўлажак миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Волтц ўз режалари билан ўртоқлашди.

Сайланган президент Дональд Трампнинг маслаҳатчиси, конгрессмен Майк Волтц АВС NEWS’га берган интервьюсида айтишича, Трамп муайян қадамлар ташлашга тайёр.

Масалан, Путинни музокаралар столига ўтқизиш учун Украинага узоқ масофага зарба берувчи қуролларга етказиб беришга чекловларни олиб ташлаши мумкин. Маслаҳатчи қайси қуролга ишора қилинаётгани номаълум. Бўлажак маслаҳатчи ҳеч қандай маълумот бермаган.

Валс Путинга таъсир қилишнинг бошқа воситалари қаторида энергетик санкцияларини ҳам санаб ўтди. Aгар улар жорий қилинса, Украина янада кучлироқ бўлади, Путин эса кўпроқ муаммоларга дуч келади. 

Украинанинг дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Aндрей Коваленко бу каби баёнотларга ижобий жавоб берди. Унинг фикрича, узоқ масофали қуроллар ва энергетик санкциялари Путин режимини тугатади. Ҳозир Путин илдизи кичкина танаси катта дарахтга ўхшаб қолган. У баҳайбат кўринсада уни йўқ қилиш осон.

"Украина учун узоқ масофага учувчи қуролларга нисбатан чекловларни олиб ташлаш, Россияга қарши энергетик санкцияларни янада кучайтириш -AҚШдан берилган ажойиб сигналлар бўлиб, бу Путин режимининг илдизига зарба лой беради, деб ёзган Aндрей Коваленко.

AҚШнинг янги сайланган президенти ва Россия етакчиси ўртасидаги учрашувга ҳозирдан тайёргарлик кўрилмоқда. Бироқ, бу қачон содир бўлиши номаълум. Бундан ташқари, яқин кунлар ичида улар телефонда гаплашишлари ҳам мумкин..
AҚШнинг сайланган президенти Украинанинг 1991 йил чегараларида бўлган ерларини қайтариб олиши ҳақидаги сценарийни реал эмас деб ҳисоблайди. Трампиннг фикрича, бу уруш дипломатик йўллар билан тугатилиши керак.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШдан Тошкентга учаётган самолёт маст йигит сабаб Қозонга фавқулодда қўнди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:23

    АҚШдан Тошкентга учаётган самолёт маст йигит сабаб Қозонга фавқулодда қўнди

    26 ёшли йигит парвоз вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжал чиқарган.

    'Исроил армияси ўнлаб фаластинликни қўлга олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:58

    Исроил армияси ўнлаб фаластинликни қўлга олди

    Женин шаҳрида аҳолига қарата ўт очилган.

    'Вучич Путин ва Трамп учрашувини Сербияда ўтказиш таклифини берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:24

    Вучич Путин ва Трамп учрашувини Сербияда ўтказиш таклифини берди

    Сербия президенти Александр Вучич Сербияни “Путин ва Трамп ўртасидаги музокаралар учун ер юзидаги жуда мос бўлган жой" деб атади.

    'Трамп Украинада ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 ёшгача пасайтиришга чақирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:18

    Трамп Украинада ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 ёшгача пасайтиришга чақирмоқда

    Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ўз баёнотида Украина Қуролли кучларида чақирув ёшини 18 ёшга тушириш тавсиясини берган.

    'Австралияда самолёт тимсоҳлар маконига қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:15

    'Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони 20 нафардан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:17

    Лос-Анжелесдаги ёнғин қурбонлари сони 20 нафардан ошди

    Қутқарувчилар кириб бормаган ҳудудларда яна кўплаб қурбонлар борлиги айтилмоқда.