АсосийСаломатлик

Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?

Ларон синдроми — кам учрайдиган генетик касаллик. Бунда ўсиш гормони рецептор-оқсилининг тузилиши бузилган бўлади.

'Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?'ning rasmi

.Оқибатда тана тўқималари гормонга жавоб бермай қўяди ва боланинг бўйи тенгдошларига қараганда анча секин ўсади.

ССВ Матбуот хизмати берган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда Ларон синдроми билан оғриган 500 нафардан ортиқ одам яшайди ва уларнинг ҳаммаси ҳам даволанмаган. Беморларнинг аксарият қисми (100 нафардан ортиқ киши) Эквадор жанубида рўйхатга олинган. 

 Одатда бола туғилганида вазни ва бўйи нормал бўлади, лекин жуда тез ўсишдан ортда қола бошлайди. Аломатлар ҳаётининг биринчи йилидаёқ кўзга ташланади. Бўй ўсиши секинлашишидан ташқари, кўпинча моторика ривожланишида ҳам кечикиш юзага келади. Ақл-идрокида нуқсон бўлмайди. 

Агар бемор даволанмаса, бу касаллик туфайли паканалиги бўлган эркакларнинг бўй узунлиги тахминан 140 см, аёлларники эса 120 см бўлади.

 Касалликнинг бошқа аломатлари — семизлик, мушак заифлиги, гипогликемия, балоғатга етишнинг кечикиши, тишлар носоғломлиги, сочлар эса сийрак ва мўрт бўлишидир.

Ларон синдроми бўлган одамларнинг умр кўриш давомийлиги деярли соғлом одамларникидан фарқ қилмайди.

 Бу касалликка дучор бўлган одамларда атеросклероз ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади, аммо II тур диабет ва ўсмаларнинг ривожланиш хавфи сезиларли даражада кам бўлади.

Касаллик соматотропин ва алоҳида қон таҳлиллари ҳамда генетик тестлар ёрдамида ташхисланади.

Даволашнинг ягона усули — махсус препаратни организмга мунтазам равишда юбориш. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу боланинг ўсиш тезлиги йилига тахминан 8 см бўлишини таъминлайди. Аммо, афсуски, бундай беморларни тўлиқ даволай оладиган усул ҳали мавжуд эмас. Аммо олимлар ген терапиясини ишлаб чиқиш устида изланишлар олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 20:23

    Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?

    Сурункали касалликларга чалинган, диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31

    'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

    Саломатлик 01.12.2024 09:11

    Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

    Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.