Теlegram компанияси Ўзбекистонда ўзининг филиалини очиши мумкин. Бу ҳақда компаниянинг LinkedIn саҳифасида маълум қилинди.
Компаниянинг LinkedIn платформасида Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикасининг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмика саноати вазирлиги мамлакатда Теlegram мессенжери ваколатхонаси очилиши кутилаётганини маълум қилганди. Вазир Жаслан Мадиевнинг маълум қилишича, мамлакат қонунчилигига кўра, Telegram, WhatsApp вa TikTok каби интернет платформалар эндиликда Қозоғистонда расмий вакилга эга бўлиши шарт. Telegram билан вакил тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилган. Бу қадам контент устидан назоратни ошириш учун муҳим бўлиб, мамлакат фойдаланувчиларининг хавфсизлигини яхшилашга қаратилган.