Бугун Тошкентда Маданий мерос ҳафталигининг 5-куни “Ўзбекистондаги Ислом Цивилтзацияси маркази музейи экспозициясини контентлар билан тўлдириш, илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида илмий конференция бӯлиб ӯтди.
Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий олимлар, мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музей ва кутубхоналари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Мазкур конференцияга Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Камола Акилова модераторлик қилди.
Анжуман иштирокчиларидан бири Памуккале университети Ҳадис фанлари профессори Маҳмут Язижи:
"Туркия кутубхоналарида Бухорий “Саҳиҳ”ининг 1500 га яқин қўлёзма нусхалари мавжуд.
Туркияда аниқланган энг қадимий нусха эса Андалусиялик олим Бажи (вафоти 474/1081) томонидан ривоят қилинган 550/1155 йилдаги Абу Зер нусхасидир.
У 2015-йилда топилган ва унинг факсимил нашри 2018-йилда ИСАМ ва Туркия қӯлёзмалар уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилган"-дея таъкидлади.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлими бошлиғи Шукрулло Умаров, “Мовароуннаҳр муҳаддислари асарлари қўлёзмалари каталогини яратиш” мавзусидаги маърузасида, Мовароуннаҳрда ўрта асрларда 3000 дан зиёд муҳаддислар фаолият олиб боргани, ҳадислар тўпламлари, мовароуннаҳрлик машҳур муҳаддислар ва лойиҳалар мавзусида сўз юритди.
Нукус давлат педагогика институти доктаранти Қанаатов Есимқан Елсуйер ули ўзининг Жануби-шарқий устюртдаги тарихий-маданий эсдаликлар тарихи (IX–XVIII асрлар) маърузасида, “Ўтган асрнинг 70 — 80-йилларида бу найзасимон объектлар дунё миқёсида кўплаб олимлар ва оммавий ахборот воситалари эътиборини жалб қилди. Баъзи журналистлар ва бошқа тадқиқотчилар бу иншоотларни ўзга сайёраликлар қурган деган тахминларни ҳам билдирган.
Объектлар дастлаб 1952 йили таниқли олим Сергей Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археологик экспедицияси томонидан аниқланган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудида 120 дан ортиқ ана шундай сирли шаклларни кўриш мумкин.
Мутахассислар фикрича, найзасимон қурилмалар қарийб икки минг йил давомида (милоддан аввалги V-II асрлардан то XIV асргача) бўлган давр мобайнида қурилган ва фойдаланилган бўлиши мумкин”-деган фикрларни билдирди.
Муҳаммад Хоразмий кашфиётларига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Эслатиб ўтамиз, илмий янгиликларга бой мазкур маданий мерос ҳафталиги 26-октябрга қадар давом этади.