АсосийЖамият

Самарқандда бир оила яшаётган хонадонда газ портлади

Газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг ўғли ҳамда қизи вафот этди.

'Самарқандда бир оила яшаётган хонадонда газ портлади'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида хонадонда газ потлаши оқибатида 4 киши вафот эди. Ҳолат юзасидан текширув бошланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса бугун соат 6:30 лар атрофида туман марказидаги "Мустақиллик" маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.

Портлаш оқибатида Р.С., М.С. ҳамда уларнинг фарзандлари Ф.Х. ва Д.Х. воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар