АсосийЖамият

Гонконгдан Европа, Туркия, Араб каби мамлакатларга юклар Ўзбекистон орқали транзит қилинади

Бу бўйича Гонконг авиация ҳукумати билан келишувга эришилди.

'Гонконгдан Европа, Туркия, Араб каби мамлакатларга юклар Ўзбекистон орқали транзит қилинади'ning rasmi

Транспорт вазирлиги делегацияси Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ICAOнинг  ICAN-2024 тадбирида иштирок этмоқда. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тадбир доирасида Транспорт вазирлигининг илк учрашуви Гонконг авиация ҳукумати билан бўлиб ўтган.
 
Гонконг авиация ҳукумати билан эришилган мазкур келишув Ўзбекистонда ташкил этилган янги авиакомпаниялар учун янги парвоз маскани бўлиши ҳамда сайёҳларни Ўзбекистонга олиб келиши учун кенг имкониятлар бериши билан бир қаторда Гонконгдан Европа, Туркия, Араб ҳамда бошқа мамлакатларга юкларни Ўзбекистон орқали транзит олиб ўтиши учун замин яратади.

    Бошқа янгиликлар