1

"Локомотив"дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди?

СПОРТ 04.12.2016, 12:26
Теглар: Спорт, Ўзбекистон
"Локомотив"дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди?

2016 йилги мавсум Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда кечди. Жамоа ҳам чемпионатда, ҳам кубок баҳсларида зафар қучиб, ички майдонда олтин дубль қайд этди.

Қолаверса, “Темирйўлчилар” Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам чорак финалга қадар етиб бориб, юртимиздаги минглаб футбол ишқибозларини чиройли ғалабалар билан хушнуд этди.

Мана бир неча кундан буён клуб расмий сайтида мавсум якунларини эътиборингизга ҳавола этиб бормоқдамиз. Бу сафар мавсум давомида энг кўп гол урганлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, 2016 йилги мавсум Темурхўжа Абдухолиқовники бўлди, десак хато бўлмаса керак. Зеро маҳоратли ҳужумчи йил давомида учала турнирда ҳам тез-тез гол киритиб турди ва якунда жамоа тўпурари номини қўлга киритди. Темурхўжа Олий Лигада 22та гол урган бўлса, кубок баҳсларида 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Чемпионлар Лигасида эса Абдухолиқов 3 бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, жамоамиз ишқибозларининг севимли ўйинчисига айланган Темурхўжа Абдухолиқов 2016 йилда жами 31та гол киритишга эришди.

“Локомотив”нинг иккинчи тўпурари эса тажрибали ярим ҳимоячи – Сардор Мирзаев бўлди. У Олий Лигада 13та, кубокда 3та ва ОЧЛда 2та гол урди. Марат Бикмаев эса ички чемпионатда 13 марта ва халқаро майдонда 1 бора рақиблар дарвозабонларини ҳафа қилди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1