Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ICAN 2024 конференцияси доирасида Ўзбекистон қатор давлатлар билан янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокараларни муваффақиятли ўтказди.
Хусусан, Ўзбекистон ва Танзания авиация маъмурлари ҳафтасига 21 та йўловчи ва бир қатор юк рейсларини амалга оширишни назарда тутувчи ҳаво қатновини йўлга қўйиш тўғрисидаги битимни имзоладилар.
Таъкидланишича, Танзания - Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш. Мамлакат Малдив оролларига ўхшаш тиниқ сувли Занзибар ороли билан қизиқарлидир.
Ўз навбатида, Африка томонига Ўзбекистонга зиёрат туризми доирасида саёҳат қилиш қизиқарли бўлади.