АсосийЖамият

Фарғонада бензинни қоидаларга зид равишда сотаётган АЁҚШ аниқланди

АЁҚШнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

'Фарғонада бензинни қоидаларга зид равишда сотаётган АЁҚШ аниқланди'ning rasmi

"Ўзенергоинспекция"нинг маълум қилишича, Фарғона вилоятида AI-80 маркали автобензинни қоидаларга зид равишда сотаётган АЁҚШ аниқланди.

Аниқланишича, Тошлоқ туманида жойлашган "Р.С.Н." МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида "Nexia" юкхонасига жойлаштирилган 20 литрлик елим идишларга AI-80 маркали автобензинни қуйиб берган. Бу эса қонун-қоидаларга зид.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШ масъулларига чора кўрилди ва биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    Бошқа янгиликлар