Бишкек 6 ноябр куни бошланадиган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) XI саммитида иштирок этадиган давлат раҳбарларини кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 4 ноябр куни давлат ташрифи билан Қирғизистон пойтахтига боради.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан 5 ноябрга ўтар кечаси, кундузи эса Озарбойжон, Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ташриф буюриши кутилмоқда. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 6 ноябр куни эрталаб ҳамкасблари билан учрашади.
Бишкекда бўлиб ўтадиган ТДТ саммитининг асосий мавзуси "Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик" бўлади.