АсосийЖАМИЯТ

Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

Болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун ҳам 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима жорий этилиши мумкин.

'Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда болаларни ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, унга кўра Кодексни болаларни ташиш ҳамда болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи 128-11-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, болаларни ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солиш ва уларни бир йилдан уч йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш белгиланиши мумкин.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилса, унга нисбатан 50 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўллаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун ҳам 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима жорий этилиши мумкин. Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори 50 базавий ҳисоблаш миқдоригача оширилиши назарда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:37

    Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди

    Мазкур тартибдан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар фойдалана олмайди.

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:34

    Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди

    Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан мазкур санкциялар пакети бўйича расмий тасдиқ яқин ҳафталар ичида берилиши кутилмоқда.

    'Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:32

    Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди

    2025-2026 ўқув йили бошида эса мазкур рақам илк бор 1,5 миллионлик маррадан ошди.

    'Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 02:50

    Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди

    Ҳусанов Колумбияга қарши ўйиндан сўнг майдон четида жароҳат олган оператор ҳолидан хабар олди.

    'Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 15:09

    Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан "Меҳр ва мурувват" жамоат фонди раиси Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

    'Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 14:59

    Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди

    Унда иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.