“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар Испания чемпионати доирасида кетма-кет 7 ўйинда гол ура олмади.
“Реал”га қарши (1:1) Ла Лига 14-турида у майдонга тушди, аммо ўз ҳисобига гол ёздира олмади. Бу бразилиялик футболчи учун шахсий антирекорд саналади.
Жорий мавсумда 24 ёшли ҳужумчи Испания чемпионатининг 12 ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилди.