АсосийЖамият

Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони 80,2 фоизга ошди

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 81,7 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.

'Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони 80,2 фоизга ошди'ning rasmi

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 81,7 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 фоизга ошган.

  Жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Тожикистон — 62 347 нафар; 

Қозоғистон — 9 537 нафар;

Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;

 Россия — 1 424 нафар;

 Туркманистон — 727 нафар;

Туркия — 29 нафар;

Афғонистон — 23 нафар;

Украина — 16 нафар;

Озарбайжон — 12 нафар;

АҚШ — 12 нафар;

Бошқа давлатлар — 60 нафар.

    Бошқа янгиликлар