АсосийЖамият

Пойтахт атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти – Экопартия

Партия ҳавонинг ифлосланишига саноат корхоналарининг кўрида ускуналарнинг маънан эскиргани, аксариятида замонавий филтрлар ўрнатмаётганлигини маълум қилди.

'Пойтахт атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти – Экопартия'ning rasmi

Экологик партия иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ортиши сабаб углеводородлар, кўмир ёқилғисидан фойдаланишнинг ошиши кузатилаётганини маълум қилди.

Партия таҳлилига кўра, Тошкент шаҳри атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритяпти. Уларнинг 60 фоизи кўмирдан, баъзан эса резина шиналар ва бошқа ёнувчи воситалардан фойдаланяпти. Шаҳар ҳавосининг ёмонлашувида иссиқхоналарнинг таъсири кўп.

Шунингдек, ҳавонинг ифлосланишига кўп саноат корхоналарида ускуналарнинг маънан эскиргани ва аксарият корхоналар замонавий филтрлар ўрнатмаётганини сабаб бўлмоқда.

Атмосфера ҳавоси ифлосланишига оид ҳар қандай ҳолатдан хавотирга тушган Экопартия Эковазирлик ва Бош прокуратурадан тезкор чоралар кўришни сўраб, депутатлик сўровини киритган.

    Бошқа янгиликлар