Куни кеча Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Кино бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Туркия Миллий фикр уюшмаси ҳамкорлигида тадбир ўтказилди. Икки қардош давлат киноижодкорлари ўртасида меморандум имзоланди.
Тадбирда турк ижодкорларидан Аслиҳан Каралар, Бестемсу Ўздемир, Дениз Эвин, Дениз Гўк, Дидем Балчин, Элиф Бусе Доған, Эрен Ҳаcисалиҳоғлу, Гае Тургут Эвин, Ҳанде Доғандемир, Пелин Акил Алтан, Туғба Докузлар, Яғизжан Конялилар иштирок этишди.
Тадбирда "Х фактор" иштирокчиси ёш юлдуз Фазлиддин Абдувоҳидов "Белалим" қўшиғи билан чиқиш қилиб залдагиларни севинчга тўлдирди.
Шунингдек, очилиш маросимида 1978-йилда Тошкентда бўлиб ўтган кинофестивалда намойиш этилган "Сарвқомат дилбарим" филмидаги Асал ва "Чолиқуши"дагу Фериде образлари билан танилган Туркан Шорай хоним ҳам қатнашди. Унга "Кинематаграфия фидокори" кўкрак нишони тақдим этилди. Турк султони ўзбек паловини ёқтиришини айтиб ўтди.
Томошабинлар эса ўзимизда ҳам турк тарихий сериаллари каби филмлар олиниши кераклиги ҳақида фикр билдиришди. Тадбир ташриф буюрган қўшни миллат вакиллари ўзбек филмларидан "Ўткан кунлар" киносини кўриш ниятида эканлиги айтиб ўтишди.
Кино ҳафталиги 9-13-ноябр кунлари ўтказилиши режа қилинган. Унда турк филмлари намойиши, туркиялик юлдузлар иштирокидаги ижодий кечалар намойиш этилади.