АсосийЖамият

Ўзбекистонда Нумизматика тарихи яратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа устида Япониянинг Михо музейи махсус илмий ходими иш олиб бормоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида юртимиз нумизматика тарихига оид экспозициялар яратиш режалаштирилган. Марказ ташаббуси билан амалга оширилаётган Ўзбекистон нумизматикаси тарихи лойиҳаси устида Япониянинг Михо музейи махсус илмий ходими Сергей Лаптев иш олиб бормоқда.

 — Исломдан аввалги даврда Ўзбекистон ҳудудида зарб қилинган тангалар намуналарининг рўйхатини шакллаштириб, шахсий коллекциялардан излаш, дунёдаги музейлар, халқаро аукционларга мурожаат қилган ҳолда уларни топиш ва нусхаларини яратиб экспозицияга киритиш ҳаракатлари бошланган. Бу асосий вазифадир ва бунинг асосида  энг яхши натижа сифатида бир китоб-альбом чиқариш режалаштирилган.

Ўзбекистон ҳудуди тарихда Марказий Осиёдаги мамлакатлар орасида Буюк ипак йўлида амалга оширилган савдо-сотиқда муҳим ўрин тутган. Шунингдек, Марказий Осиёда турли даврларда ташкил топган қадимги, масалан, Ўзбекистоннинг илк давлатчилиги асоси бўлган Хоразм,  Бақтрия, Суғд каби илк давлатлар ҳукмдорлари савдо-сотиқ муомаласи учун ўз тангаларини зарб қилганини тарихдан биламиз.

Бу эса исломгача бўлган даврда Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида қадимги давлатчилик бошқарувларидаёқ тангани зарб қилиш   мавжуд бўлганидан далолатдир. Аммо бу зарб қилинган тангалар ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмас. Шу боис Ўзбекистон нумизматикаси тарихи лойиҳасининг амалга оширилиши Ўзбекистон илм-фани учун аҳамиятли ёндашувлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, нумизматика бу – тангалар ҳақидаги фан. Яъни нумизматика тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35