АсосийЖамият

Исроил ҳаво кучлари Байрут жанубига 6 марта зарба берди

Ливан пойтахтининг жанубий қисмида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг таянчи сифатида танилган Даҳия ҳудуди Исроил самолётлари томонидан зарбага учради.

'Исроил ҳаво кучлари Байрут жанубига 6 марта зарба берди'ning rasmi

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чеккасидаги Дахия туманига олтита зарба берди.

Ливаннинг ННА ахборот агентлиги хабарига кўра, Ливан пойтахтининг жанубий қисмида Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг таянч нуқтаси сифатида танилган Даҳия тумани Исроил самолётлари томонидан зарбага учраган.

Қайд этилишича, Ал-Губейри ҳудудидаги объектга 3 марта зарба берилган, Ҳурейк ҳудудидаги бино ҳам нишонга олинган.

Гувоҳларнинг Anadolu нашрига айтишича, Исроилнинг Даҳия ҳудудига қилган ҳужумлари ниҳоятда шафқатсиз бўлиб, минтақадаги биноларга жиддий зарар етказган.

Ҳалок бўлганлар ёки ярадорлар ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.

Эрталаб Исроил армияси Ал-Губайри ва Ҳурайк ҳудудларидаги олтита бинони эвакуация қилишни талаб қилувчи огоҳлантириш берди.

Исроил-Ливан чегарасида Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ ўртасида назорат остидаги тўқнашувлар 2023 йил 8 октябрдан бери давом этмоқда.

2024 йил 23 сентябрда Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги шаҳарлар, шунингдек, Бекаа водийси ва Баалбек шаҳрига юзлаб зарбалар берди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 8 октябрдан бери жами 3287 киши, жумладан, 203 нафар бола ва 644 нафар аёл вафот этган. Яна 14222 нафар мамлакат аҳолиси жароҳатланган.

Исроил армиясининг 27 сентябрь куни Байрутга берган зарбаси натижасида "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади

    Корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.

    'Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди

    Салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

    'Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:39

    Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

    Солиқ қўмитаси Қурилиш вазирлиги иштирокида Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлар билан учрашди

    'Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди

    Яна 80 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    'Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади

    Коррупцияга қарши жорий этилаётган лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

    'Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди

    Ҳисобчи сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали катта маблағни ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.