АсосийЖамият

Президент инвестиция дастурларини тайёрлашда депутатлар ҳам иштирок этишининг тарафдори

Давлат раҳбари уларнинг фикри инобатга олинадиган тизим яратиш ташаббусини илгари сурди.

'Президент инвестиция дастурларини тайёрлашда депутатлар ҳам иштирок этишининг тарафдори'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сўзлаган нутқида жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда парламентнинг фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.

Масалан, бу йил ҳудудларни ривожлантириш, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод қилиш бўйича инвестиция дастурларига 30 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Бироқ, ана шу дастурни қабул қилишда қайси депутат қатнашди, унинг ижроси бўйича кимдан ҳисобот талаб қилди, деган саволлар очиқ қолмоқда.

Шу муносабат билан Президент инвестиция дастурларини тайёрлашда депутатлар ҳам албатта иштирок этадиган, уларнинг фикри инобатга олинадиган тизим яратиш ташаббусини илгари сурди.

Бундан ташқари, туман ва шаҳарларнинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадида келгуси йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш таклиф этилди.

Кейинги йилларда палата фаолиятида жамоатчилик иштироки янада кучайди. 

Хусусан, янгиланган Конституциямизда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар ўз таклифларини қуйи палатага киритиш ҳуқуқига эга экани кафолатланди.

Фуқароларнинг ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссиясини ташкил этишни таклиф қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:47

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Тошкентдаги Аския деҳқон бозори қайта қурилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентдаги Аския деҳқон бозори қайта қурилади

    E-аuksion платформаси орқали янги инвесторларни жалб қилиш режалаштирилган.

    'Тошкентдаги кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:22

    Тошкентдаги кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Президент парламентда мухолифатни жонлантиришни таклиф этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:19

    Президент парламентда мухолифатни жонлантиришни таклиф этди

    Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзлади.

    'Тошкентдаги МЧЖ 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдалангани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:41

    'Тошкентдаги кафеда маст эркак икки кишини шиша билан урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39