АсосийЖамият

Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади

Президент ёшларни спортга жалб этишга оид тақдимот билан танишди.

'Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили бўйича давлат дастури доирасида навқирон авлодга кенг имкониятлар яратилмоқда. 10 миллиондан зиёд аҳоли оммавий спорт билан шуғулланмоқда. Барча ҳудудларда, таълим ва меҳнат жамоаларида турли мусобақалар ўтказилмоқда.

Давлат дастурида жамоавий спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш вазифаси белгиланган. Шунга мувофиқ, қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.  

Масалан, жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат олий таълим муассасаларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.

Тизим мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозимини жорий этилиб, уларга бештагача маҳалла ва таълим муассасалари бириктирилади. Маҳаллаларда тўгараклар ташкил этган тренерлар қўшимча рағбатлантирилади.

Президент спорт соҳаси ёшларга оид давлат сиёсатининг катта йўналиши эканини таъкидлаб, жойларда бу борадаги қулайликларни кенгайтириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук этиб тарбиялаш бўйича фикрларини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:49

    Президент Россия делегациясини қабул қилди

    Учрашувда икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    '“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:34

    “Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди

    "Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

    'Минглаб оилаларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:51

    Минглаб оилаларнинг турмуш шароити яхшиланмоқда

    Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада хонадонбай ишларни амалга оширмоқда.

    'Тошкентдаги иккита машҳур меҳмонхона сотиб олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Тошкентдаги иккита машҳур меҳмонхона сотиб олинди

    Меҳмонхоналардан бири сотиб олган мижоз 14,7 млн. Евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам бўйнига олган.

    'Бўкада 19 ёшли ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Бўкада 19 ёшли ҳомиладор аёл шифохонада вафот этди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда аёл шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича расмий сабаблари айтилди.