АсосийЖамият

Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди

4 та метро бекатида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.

'Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди'ning rasmi

Маълумотларга кўра, ҳозирда 4 та метро бекати “Буюк ипак йўли“, “Амир Темур хиёбони“, “Пахтакор“ ва “Беруний“ метро бекатларида ҳожатхона қурилишинининг 1-босқичи бошланган. 

Метрополитен матбуот хизматининг берган маълумотларига кўра, ҳожатхона қуриш учун ер остида жойлашган қуйидаги 9 та бекат танлаб олинган.

Улар қуйидагилар:

— "Буюк ипак йўли" бекати;

— "Амир Темур хиёбони" бекати;

— "Мустақиллик майдони" бекати;

— "Пахтакор" бекати;

— "Олмазор" бекати;

— "Беруний" бекати;

— "Чорсу" бекати;

— "Дўстлик" бекати;

— "Бодомзор" бекатларида ҳожатхона қуриш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз: Тошкент метросининг "Чилонзор" бекатида қурилган она-бола хонаси ва ҳожатхона таржиба-синовдан муваффақиятли ўтгани муносабати билан бошқа 9 та бекатда ҳам шундай махсус хоналар қурилиши тўғрисида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар