Жорий йилнинг 25 ноябр куни соат тунгги 00-05 ларда Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа кўчаси 32-уй қаршисида ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Б. Б. бошқарувидаги "Спарк" русумли транспорт воситаси ва 1968 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги "Эпика" русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, 24 ноябрь куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа 2-тор кўчасида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари этилган манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.