АсосийSUG'DIYONA

Уй шароитида “ёғли гўзаллик”ни яратинг!

Ўсимлик ёғи уй шароитида тайёрланадиган косметик воситаларнинг энг яхши асоси бўла олади. Ўзингиз учун 30 дақиқа вақт ажратсангиз, бир неча ойдан кейин терингиз кўзингизни қувнатади.

 

Зайтун ёғи кўз атрофидаги ажинларни бартараф этади. 2 ош қошиқ ёғни 1 ош қошиқ суюқ асал ва яримта тухум сариғи билан аралаштиринг. Ниқобни юзингизга суртиб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг ташланг.

Кунжут ёғи целлюлит билан курашишда ёрдам беради. Намлантирувчи кремингизга бир ош қошиқ кунжут ёғи қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмадан эрталаб ва кечқурун суртинг. Тез орада унинг самарали таъсирига гувоҳ бўласиз.

Маккажўхори ёғи терини намлантириб, таранглаштиради. Уни алоҳида ёки ниқобларга (асал ва тухум сариғи билан), ванналарга, скрабларга (масалан, сули билан) қўшиб қўллашингиз мумкин.

Бошқа янгиликлар