- Кўнгилдан бирор қўшиқни ҳиргойи қилсангиз 10-20 калория парчаланади. Қўшиқ қанчалик балан куйланса, калориялар ҳам ёмғир томчиси каби тўкилиб кетаверади.
- Бор-йўғи 10 дақиқа мириқиб кулсангиз 20-40 калория лом-мим демай парчаланиб кетади;
- Эрталаб ва кечқурун тишларни одатдагидек тозалаб олсангиз, 2 дақиқадаёқ 5-7 калорияни йўқ қиласиз;
- Дўкон айланаётганда ҳаридлар учун аравачадан фойдалансангиз ҳам 30 дақиқада 80 калорияга барҳам беришингиз мумкин. Аравачани ҳаракатлантириб, қўл-оёқ мушакларини ишга соласиз-да!
- Эр-хотиннинг бир бўсаси буни қарангки 2-4 калорияни парчалашга ёрдам берар экан;
- Фарзандингизни бағрингизга босиб эркалашингиз эса 15-20 калорияни тилка-пора қилади;
- Таомлангандан сўнг сақич чайнаш 11 калорияни йўқ қилади;
- Яқинларингизга СМС ёзиб, йўллашингиз бир соатда 40 калорияни парчалайди;
- Суткасига 8 соат ухлашга одатланинг. Шунда кун давомида 360 калория ўз-ўзидан йўқолади.
07.12.2016 11:32