Жорий йилнинг 22 ноябрь куни "Тошкент-АЭРО" ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Яккасарой туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Бу ҳақда "Тошкент-АЭРО" ИБК Матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган Ўзбекистон фуқаросининг Lacetti русумли автомашинаси кўздан кечирилган. Натижада машинанинг олд қисмида 5 дона "iPhone 16 Pro Max", 7 дона "iPhone 16 Pro", 8 дона "iPhone 15 Pro Max", 9 дона "iPhone 15 Pro" русумли, жами 29 дона божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган, муқаддам республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро мазкур телефонларни "шартли харидор"га сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган. Маълумот ўрнида, смартфонларнинг умумий қиймати 400 млн сўмни ташкил қилмоқда.
"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.