1

Ўғлингизга тўғри тарбия бераяпсизми?

СУҒДИЁНА 07.12.2016, 11:44
Теглар: Она, Ота-она, Оила, Она ва бола
Ўғлингизга тўғри тарбия бераяпсизми?

Ўғил бола тарбияси жуда мураккаб ва масъулиятли иш. Бу борада йўл қўйилган кичик хато ҳам келгусида қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Хўш, тарбия борасида сиз тўғри йўл тутаяпсизми? Қанчалик чидамли ва сабрлисиз? Фарзандингизнинг ҳис­туйғуларини англаяпсизми? Қуйидаги тест мазкур саволларга жавоб топишга ёрдам беради.

1. Фарзандингиз учун мўлжалланган болалар хонаси борми?

ҳа– 5

Йўқ–1

2. Ўғлингиз билан бирга ўйин ўйнаш, қизиқарли машғулотлар  ўтказиш ёки кўнгилочар масканларга бориш учун вақт ажратасизми?

        ҳа–5

Йўқ–1

3. Ўғлингиз овқат ейишни истамаяпти, инжиқлик қилиб, ўйинчоқларини ҳар томонга улоқтираяпти. Қайсарлигига тоқат қилоласизми?

Доимо–5

Баъзида–3

ҳеч қачон–1

4. Айтайлик, фарзандингиз шўхлик қилиб, қимматбаҳо буюмни синдирди, керакли ҳужжатларни йиртиб қўйди, бировнинг нарсасига зиён етказди ва ҳк. лар.  Уни кечирасизми?

ҳа–5

баъзида–3

ҳеч қачон–1

5. Болани калтак билан жазолашга муносабатингиз. Сиз шундай қилармидингиз?

Тез тез–1

Баъзида–3

Умуман олганда йўқ–5

6. Ўйлаб кўрингчи, фарзандингиз ҳар бир қадамини сўроқлайсизми? ҳар бир ишда сизга ҳисоб беришини, доимо маслаҳатингизга амал қилиб яшашини истармидингиз?

ҳа–1

Баъзида–3

Йўқ, хоҳламайман–5

7. Танбеҳ берсангиз қулоқ соладими?

ҳа–5

Баъзида–3

ҳеч қачон–1

8. Бирор нимани таъқиқлаб қўйсангиз, бу ишни нима учун қилаётганингизни тушунтирасизми ёки йўқ?

ҳа, ҳар доим–5

Баъзида–3

ҳеч қачон–1

9. Баъзи ота-оналар фарзандларини маълум бир вазифалар билан банд қилишни маъқул кўришади. Сизда ҳам шундай одат борми?

Доимо–5

Баъзида–3

Йўқ–1

10. Бола тарбиясига оид махсус ўқув қўлланмалар (газета, журнал, китоблар)дан фойдаланасизми?

ҳа–5

Баъзида–3

Йўқ–1

НАТИЖА:

 

10 дан 23 балгача: Бахтга қарши эътиборсиз тарбиячисиз. Фарзандингиз нима исташини билмайсиз, қайсарлик қилса, эркаланса, қандай йўл тутишни билмай, ўзингизни назорат қилолмай қоласиз. Ўғлингизни тингламай унга қўпол муносабатда бўлманг. Балки ўзингизга билинмас, лекин ташқаридан қараганда сиз ва дилбандингизнинг ҳаракатлари, ноўрин қилиқлари хунук кўринади. Мулоҳазали бўлинг.  Сизга маслаҳатимиз, болангиз учун кўпроқ вақт ажратинг.

24 дан 37 балгача: Бола тарбиясига бўлган муносабатингизни ижобий баҳоласа бўлади. Лекин сизга озгина сабр­тоқат етишмайди. Фарзандингизнинг билиб-билмай йўл қўйган хатосини асабийлашмасдан тушунишга ҳаракат қилинг. Турли мисоллардан фойдаланишингиз мумкин. Ўғлингизга сизнинг меҳр ва эътиборингиз зарур. Сиз билан бамаслаҳат иш кўришини истасангиз, у сиз учун қанчалик азиз ва қадрли эканини кўрсатишдан чўчиманг.

38 дан 50 балгача: Сиз аъло даражадаги тарбиячисиз. Фарзандингизга меҳр билан тарбия берасиз. Сабр, матонатингиз етарли. Лекин баъзида бироз қаттиққўл бўлиш зиён қилмайди. Тўғри, ўғлингиз мустақил бўлиб вояга етишини истайсиз. ҳа деб таъқиқлар қўяверманг. Ютуқлари учун рағбатлантириб туринг.

 

 Дилноза ЖЎРАЕВА тайёрлади.

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1