АсосийДунё

Дунёдаги энг йирик банклардан бирининг собиқ раҳбари ўлимга ҳукм қилинди

У порахўрликда айбланган. Жазо шартли бўлиб, икки йилга кечиктирилади.

'Дунёдаги энг йирик банклардан бирининг собиқ раҳбари ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

Хитойда собиқ партия котиби ва “Хитой банки” директорлар кенгаши раиси Лю Ляньгэ ўлим жазосига ҳукм қилинди. У лавозимлари, хизмат мавқеси ҳамда ваколатларидан фойдаланган ҳолда коррупцияда, турли молиявий лойиҳалар ва кадрлар бўйича ноқонуний ёрдам бериш ҳамда ноқонуний кредитлар берганликда айбланган. Бу ҳақда Хитойнинг давлатга тегишли “Синьхуа” ахборот агентлиги ХХР Бош прокуратурасига таяниб маълум қилган. 

Маълумотларга кўра, Ляньгэ қарийб 121 миллион юан, яъни 16,8 миллион доллар миқдорида пора олган.

Бундан ташқари, собиқ мансабдор қонун талабларини бузган ҳолда, малакасиз компанияларга умумий қиймати 3,32 миллиард юандан ортиқ кредитлар берилишига нохолис ёрдам бергани, натижада 190,7 миллион юандан ортиқ асосий қарз йўқолишига сабаб бўлгани суд томонидан аниқланган. 

Собиқ мансабдорга ўқилган ҳукм икки йилга кечиктирилади. Суд Лю Ляньгэни бир умрга сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиб, ноқонуний йўллар билан олинган барча мулкларини давлат фойдасига мусодара қилган.

Икки йиллик муддат ўтгач, агар бу муддат ичида маҳкум бошқа жиноятларни содир этмаса, унга берилган ўлим жазоси умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокара ўтказиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 27.11.2024 22:56

    Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокара ўтказиши мумкин

    Эҳтимолий музокаралар қуролли можаро юзага чиқиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

    'Петербургда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.11.2024 13:46

    Петербургда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

    Эркак қурилиш майдонида ишлаётганда томдан тушиб кетган.

    'Исроил “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.11.2024 08:29

    'Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди'ning rasmi

    Дунё 26.11.2024 18:48

    Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

    Ҳодиса оқибатида 6 киши жароҳатланган.

    'Туркияда қор ёғиб, мактаблар ёпилди'ning rasmi

    Дунё 26.11.2024 15:31

    Туркияда қор ёғиб, мактаблар ёпилди

    Кучли ёғингарчилик сабаб вафот этганлар бор.

    'Туркияда сохта 50 ва 100 долларлик купюралар тарқалмоқда'ning rasmi

    Дунё 26.11.2024 09:54

    Туркияда сохта 50 ва 100 долларлик купюралар тарқалмоқда

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди.