“Reuters” ахборот агентлиги Вашингтондаги манбаларига таяниб, шундай хабар тарқатган.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан бевосита музокаралар ўтказишни муҳокама қилмоқда.
Манбаларнинг маълум қилишича, эҳтимолий музокаралар қуролли можаро юзага чиқиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Аввалроқ Дональд Трамп Алекс Вонгни Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари этиб тайинлашни режалаштираётган эди. АҚШ Давлат департаментининг собиқ ходими бир пайтлар Трамп ва Ким ўртасида бевосита алоқа ўрнатиш борасида воситачилик қилган ва бу ўз самарасини берган.
Пхеньян 2020 йилги президентлик сайловларида Трамп ўрнига президентлик лавозимини эгаллаган Жо Байденнинг ўзаро муносабатларни яхшилаш бўйича барча чақириқларини эътиборсиз қолдирган. Ким Чен Ин Трампнинг ўзаро мулоқотни қайта тиклашга уринаётганига қандай баҳо бериши эса ҳали ноаниқ.
Айрим маълумотларга кўра, бир ҳафта олдин Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин айнан АҚШ томони музокаларга мойиллик кўрсатмаётганини айтган.
Таъкидлаш керак, Дональд Трамп расмий учрашувлар доирасида Шимолий Кореянинг юқори мартабали вакиллари билан шахсан учрашган кам сонли Америка президентларидан бири ҳисобланади. Трамп биринчи муддати даврида - 2018 йилда Сингапурда Ким билан музокаралар ўтказган, бир йил ўтгач эса Ханойда икки президентнинг иккинчи расмий учрашуви ўтказилган.
Трамп Пхенян билан Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича музокаралар ўтказишни мақсад қилган. Бироқ АҚШ етакчисининг бу борадаги саъй ҳаракатлари ҳеч қандай самара бермаган