Зарур масаллиқлар: 800-900 гр. балиқ гўшти, битта пиёз, бир дона тухум, 2 ош қошиқ ун, ярим боғдан шивит ва кашнич, 1 ош қошиқ сариёғ, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Балиқ гўштини бўлаклаб, пичоқ билан қиймаланг. Товага сариёғ солиб, майда тўғралган пиёзни қизаргунича қовуринг. Сўнг пиёзни балиқ қиймасига қўшинг.
2. Балиқ қиймасига тухум ва ун қўшиб, аралаштиринг. Туз ва мурчни қўшиб, таъмини ростланг. Ҳосил бўлган аралашмадан ўртача қалинликдаги рулет шаклини ясаб, унга ботириб олинг.
3. Қиймали рулетни 2-3 қаватли докага ўранг ва атрофини ип билан боғлаб, мустаҲкамланг. Сўнг кўкатлар ва туз қўшилган қайноқ сувга солиб, ўртача оловда ярим соат қайнатинг.
4. Таом тайёр бўлгач, сувдан олиб, совугунича докадан ажратманг. Унга қадар соус тайёрлаб олинг. Бунинг учун сариёғ солинган товада пиёзни қовуриб, устидан кўкат солинг. Сўнг 2-3 ош қошиқ сметана қўшиб, аралаштиринг-да, оловдан олинг.
5. Балиқ “Ҳасип”ни докадан ажратиб, Ҳалқа шаклида кесинг-да, ликопчаларга солинг. Устидан соус қуйиб, дастурхонга тортиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.