АсосийЖамият

10 ойда ишлаб чиқарувчилар 37 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Январь-октябрь ойларида қурилиш корхоналари эса 7,5 трлн сўм солиқ тўлаган.

'10 ойда ишлаб чиқарувчилар 37 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади'ning rasmi

2024 йил январь-октябрь ойларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 66 801 та юридик шахс томонидан 37,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шундан 16 трлн сўми 20 та солиқ тўловчи* ҳисобига тўғри келади. 

Уларнинг товар айланмаси 145,9 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 1,8 трлн сўмдан ошган. 

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

ҚҚС - 5,2 трлн сўм; 

аксиз солиғи - 4 трлн сўм;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 1,9 трлн сўм;

фойда солиғи - 1,6 трлн сўм;

ЖШОДС - 784,1 млрд сўм; 

ижтимоий солиқ - 780 млрд сўм; 

мол-мулк солиғи - 406,6 млрд сўм;

бошқа солиқлар - 1,2 трлн сўм.

*НКМК ва ОКМК АЖдан ташқари

Шунингдек, 2024 йил январь-октябрь ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 32 489 та юридик шахс томонидан 7,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 1 трлн сўми, яъни 13,2 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 13,9 трлн сўмдан зиёд, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 159,8 млрд сўм.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида: 

ҚҚС - 462,6 млрд сўм; 

фойда солиғи - 161,8 млрд сўм;

ЖШОДС - 149,3 млрд сўм; 

ижтимоий солиқ - 134,2 млрд сўм;

мол-мулк солиғи - 48,1 млрд сўм; 

ер солиғи - 38,8 млрд сўм;

бошқа солиқлар - 7,3 млрд сўм.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.