Келаси йил футбол мавсуми жамоамиз учун одатдагидан эртароқ бошланиши кутилмоқда. Бунга 13 декабр куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган ОЧЛ мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқлик киритилади.
ОФКнинг бу йилги квотаси кутилганидек 1+2 кўринишда бўлса, “Насаф” жамоаси бронза медали соҳиби сифатида плей-офф ўтиш босқичидан бошлаши мумкин.
Яъни, “Насаф” 31 январ куни дастлабки босқич учрашувини ўз майдонида ўтказади. Аммо жамоамиз келаси йилги ОЧЛ баҳсларини Қарши шаҳридаги ўз майдонида эмас, балки катта эҳтимол билан Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ўтказиши кутилмоқда. Клубимиз раҳбарияти бу борада Ўзбекистон Футбол Федерациясига расман мурожаат қилган. Сабаби, “Марказий” стадионда кенг миқиёсдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
“Насаф” жамоаси учун келаси мавсум одатдагидан эртароқ бошланишини ҳисобга олган клубимиз раҳбарияти ва мураббийлари, январ ойида хорижий йиғин ташкил қилиш устида ҳам иш олиб боришмоқда.
“Насаф” жамоаси футболчилари 20 декабр куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилади ва келаси мавсум тайёргарликларини бошлайди.
15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...07.05.2022, 09:03
Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...23.10.2021, 22:16
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...22.10.2021, 14:47
Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...