1

Европа Лигаси. "Рома" сафарда кутилмаган натижа қайд этди

СПОРТ 09.12.2016, 09:28
Европа Лигаси. "Рома" сафарда кутилмаган натижа қайд этди

Европа Лигаси гуруҳ босқичи сўнгги, 6-турида "Рома" жамоаси сафарда Руминиянинг "Астра" клуби меҳмони бўлди. 

Тенг курашлао остида ўтган беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дурангга имзо чекишди. Кўпчилик "Рома"дан ғалаба кутганди, аммо шунга қарамай римликлар мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. 

"Астра" (Руминия) – "Рома" (Италия) 0:0 (0:0, 0:0)

"Астра" – Лунг, Стан, Орош, Сэпунару, Фабрисио (Флоря, 72), Никоарэ, Сето, Ловин, Филипе Тейшейра, Алибек (Никулае, 90), Будеску (Мансали, 88).

"Рома" – Алиссон, Бруно Перес, Вермален, Жезус, Сек, Эмерсон (Маркицца, 89), Стротман (Наингголан, 70), Жерсон, Итурбе, Тотти, Эль-Шаарави (Джеко, 70).

Огоҳлантиришлар: Ловин (38), Алибек (56), Мансали (90).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1