АсосийДунё

Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишишини Филиппин, АҚШ, Хитой ва Салвадор қўллаб-қувватлаган эди.

'Ўзбекистон ЖСТ бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади'ning rasmi

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақида Ислом Республикасининг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайн маълум қилган.

 Учрашувда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам иштирок этди.

С. Ҳусайн ушбу протокол қардош мамлакатни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга яқинлаштиришини қайд этган.

Шу куни Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолаганини маълум қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг ЖСга аъзо бўлишишини Филиппин, АҚШ, Хитой ва Салвадор қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар