АсосийЖамият

Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазилиши натижасида 65 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилди

Рейд давомида фуқаролар қум-шағал аралашмаларини давлат рақами ечиб олинган юк машинасига юклаётганда ушланган.

'Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазилиши натижасида 65 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Рейд давомида қум-шағал аралашмалари давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида давлат рақами “01 М 019830” бўлган юк транспорт  воситасига юклаб берилаётганлиги аниқланди.

Ҳолатга инспекторлар томонидан аниқлик киритилганида юк транспорт воситаси ҳайдовчиси қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган “М.Г.Ф.” МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил  23 ноябрдаги “Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий обектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига  асосан, ҳолат натижасида табиатга 65 млрд 323 млн 200 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. 

Шунингдек, техника воситалари Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар эса ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”гифармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ободонлаштирилади'ning rasmi

    Жамият 11.12.2024 22:49

    Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ободонлаштирилади

    Президент қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    '“Юракни мадҳ этган садо!”'ning rasmi

    Жамият 11.12.2024 22:25

    “Юракни мадҳ этган садо!”

    32 йилдирки, миллатимизнинг бош қўшиғи – Ўзбекистон Давлат мадҳияси Ватанимиз озодлиги, фаровонлигининг ифодаси сифатида янграб келмоқда.

    '“Тошкент — Хожикент — Тошкент” янги тезюрар электропоезд ўз фаолиятини бошлайди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2024 22:10

    'Oммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият 11.12.2024 19:23

    Oммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда

    Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда саволларсиз маъқуллади.

    'Малайзияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мегалойиҳаси тақдим қилинди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2024 18:03

    Малайзияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мегалойиҳаси тақдим қилинди

    Айни кунларда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Россия - Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

    'Тимур Ишметов Марказий банк бошқарув раиси бўлди'ning rasmi

    Жамият 11.12.2024 17:05

    Тимур Ишметов Марказий банк бошқарув раиси бўлди

    Президент тақдимномасига мувофиқ Сенат қарори қабул қилинди.