АсосийЖамият

2 млрд сўмлик ҚҚС “қайтариш” схемаси фош этилди

Гумонланувчилар 340 млн сўмни олаётганда қўлга тушди.

'2 млрд сўмлик ҚҚС “қайтариш” схемаси фош этилди'ning rasmi

Чирчиқда қалбаки ҳужжатлар орқали бюджетдан пул ундиришга уриниш барбод бўлди. Гумонланувчилар 340 млн сўмни олаётганда қўлга тушди.

Тергов маълумотига кўра, гуруҳ сохта электрон шартнома ва ҳисоб-фактуралар орқали гўёки миллиардлаб сўмлик ишлар бажарилганини “кўрсатиб”, 2 млрд сўм ҚҚСни қайтариб олган.

Пулни бўлиш жараёнида улар ушланди. 

Тўрт нафар шахсга нисбатан жиноят иши очилди, иш доирасида бошқа алоқадорлар ҳам текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар