Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун қуйидагича жарималар назарда кутилмоқда.
- Биринчи марта бузганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима.
- Жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима.
- Шунингдек, ёндош ҳудуддан чиқиб, алоҳида ажратилган йўлакни бўшатган ҳолда йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бермаслик ҳолатларига БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима белгилаш назарда тутилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим депутатлар жамоатчиликнинг фикр ва эътирозларидан келиб чиқиб, савол ва таклифларни ўртага ташлади.
Такси ҳайдовчилари йўловчи олиш ва тушириш жараёнида бевосита ажратилган йўлакларга кириб тўхташи ҳам ҳуқуқбузарлик бўладими?
Мутасаддиси айнан шу ҳолатлар бўйича автотураргоҳлар, тўхташ жойларини ташкил этиш чоралари кўрилаётганини қайд этди.
Қонунчилик палатаси Спикерининг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан киритилаётган қонунчилик ташаббусларининг деярли барчасида тақиқловчи, чегараловчи, жазони кучайтирувчи ташаббуслар бўлаяпти, либераллаштирувчи ташаббуслар кам.
Муҳокамаларда сўз олган депутатлар қонун лойиҳаси жамоат транспортини ривожлантириш, жамоат транспортида йўловчиларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, жамоат транспорти ҳаракати устуворлигини ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди