АсосийДунё

Корея Миллий ассамблеяси президент Юнга импичмент эълон қилди

Президент ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун унга қарши иккинчи импичмент таклифи бўйича овоз берилди.

'Корея Миллий ассамблеяси президент Юнга импичмент эълон қилди'ning rasmi

Бугун Мухолифат назоратидаги Миллий ассамблея президент Юн Сук Йол ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун унга қарши иккинчи импичмент таклифи бўйича овоз берди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги маълум қилган.

Овоз бериш натижасига кўра, Корея Миллий ассамблеяси президент Юнга импичмент эълон қилди. Регламентга кўра, 200 овоз керак бўлгани ҳолда 204 нафар депутат импичментни ёқлаб овоз берган. 

Ўтган шанба куни президентга импичмент эълон қилиш бўйича биринчи таклиф кворум йўқлиги сабабли бекор қилинган эди. Юн аъзоси бўлган, ҳукмрон Халқ кучи партиясининг (ХКП) деярли барча депутатлари овоз беришни бойкот қилди.

Aсосий мухолифатдаги Демократик партия (ДП) ва яна бешта кичик мухолифат партиялари пайшанба куни шу таклифни тақдим этган. Юннинг ҳарбий ҳолат эълон қилиниши Конституция ва мамлакатнинг бошқа қонунларини бузгани бунга сабаб қилиб кўрсатилган.

Овоз бериш ўтказиш сўралган аризага ҳарбий ҳолат даврида армия ва полиция президент бошчилигида айрим қонунчиларни ҳибсга олишга урингани ҳақидаги даъволар ҳам қўшимча қилинган.

Энди 180 кун ичида парламент қарори Конституцион суд томонидан кўриб чиқилиб тасдиқланиши лозим. Шу муддат ичида президентнинг лавозим ваколатлари тўхтатиб турилади. 

Aгар Конституциявий суд Юнни лавозимига тиклаш ёки лавозимидан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилади.

Aгар суд президентни қўлласа, Юн 2017 йилда собиқ президент Пак Кин Хе-дан кейин импичмент эълон қилинган иккинчи президент сифатида тарихда қолади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Корея Миллий ассамблеяси президент Юнга импичмент эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:07

    Корея Миллий ассамблеяси президент Юнга импичмент эълон қилди

    Президент ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун унга қарши иккинчи импичмент таклифи бўйича овоз берилди.

    'Башар Асад дастлаб БААга боришни режалаштирган, бироқ...'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:41

    Башар Асад дастлаб БААга боришни режалаштирган, бироқ...

    Асад ўз тарафдорлари ва қариндошларини Дамашқдан қочиши ҳақида огоҳлантирмагани айтилмоқда.

    'Байден афв этиш бўйича рекордга қўйди'ning rasmi

    Дунё 13.12.2024 12:00

    Байден афв этиш бўйича рекордга қўйди

    Бир кунда 1500 нафар шахсни афв қилинди.

    'АҚШ Украинага яна 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам юбормоқда'ning rasmi

    Дунё 13.12.2024 08:24

    АҚШ Украинага яна 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам юбормоқда

    Ёрдам пакетига ўқ-дорилари ва танкга қарши қуроллар, дрон ҳамда бошқа ҳарбий техникалар киради.

    'Украина ҳимоясида 450 нафар спортчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 12.12.2024 22:22

    Украина ҳимоясида 450 нафар спортчи ҳалок бўлди

    Мен улардан баъзиларини танирдим, дейди Владимир Кличко.

    'Чеченистонга яна дрон ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 12.12.2024 13:50

    Чеченистонга яна дрон ҳужум қилди

    Рамзан Қодиров ҳужумга жавобан урушга 84 минг жангчи юбориш билан таҳдид қилди.