АсосийЖАМИЯТ

Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди

Mазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 миллион нафарга ёки 27,3 фоизга ошган.

'Беш ойда Ўзбекистонга 5,3 миллиондан ортиқ турист келди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–май ойлари давомида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 5 миллион 351 минг 868 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 миллион нафарга ёки 27,3 фоизга ошган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп турист Қирғиз Республикасидан келган бўлиб, уларнинг сони 1 миллион 539 минг 503 нафарни ташкил этган.

Кейинги ўринлардан Қозоғистон ва Тожикистон жой олган. Ушбу давлатлардан мос равишда 1 миллион 246 минг 689 нафар ва 1 миллион 211 минг 60 нафар фуқаро Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Шунингдек, ҳисобот даврида Россиядан 465 минг 885 нафар, Афғонистондан 198 минг 910 нафар, Хитойдан 178 минг 121 нафар, Туркманистондан 136 минг 997 нафар, Туркиядан 78 минг 312 нафар, Ҳиндистондан 20 минг 807 нафар ҳамда Германиядан 18 минг 291 нафар турист Ўзбекистонга келган.

Шундай қилиб, Марказий Осиё давлатлари Ўзбекистонга энг кўп турист юборган мамлакатлар сифатида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар