АсосийДунё

Асад ўзининг "ҳашаматли" турмуш тарзини оммадан яширган

Асад оиласи “маҳаллий аҳоли орасида ажралиб турмасликка” ҳаракат қилган, сиёсатчининг қариндошлари “камтарона кийинган”, шунингдек, “оддий машиналар” ҳайдаган.

'Асад ўзининг "ҳашаматли" турмуш тарзини оммадан яширган'ning rasmi

Башар ал-Ассад Сурия Араб Республикаси президенти бўлган вақтида ўзининг "ҳашаматли турмуш тарзини" халқдан яширган, деб ёзмоқда қилмоқда The Washington Post.

Америка нашри видео материалларга, шунингдек, Асад қўшниларининг ҳикояларига ишора қилади.

"Ассад ва унинг яқин оиласи одамлар олдида бироз оддий ҳаёт кечиришарди", - дея сиёсатчи Аммар Махаини сўзларини келтиради газета.

Унинг қўшимча қилишича, Асад оиласи “маҳаллий аҳоли орасида ажралиб турмасликка” ҳаракат қилган, сиёсатчининг қариндошлари “камтарона кийинган”, шунингдек, “оддий машиналарда” ҳайдаган.

Шу билан бирга, журналистлар ихтиёрида бўлган кадрларга қараганда, одамлар Асад қароргоҳидан қимматбаҳо нарсаларни олиб чиқиб кетишган.

Хусусан, унинг шакафидан Louis Vuitton, Dior, Hermes ва Cartier брендларининг заргарлик буюмлари, турли хил "дизайн интерери" буюмлари, гаражларидан “кўплаб қимматбаҳо машиналар” топилган.

Нашр мақолани “Сурияликлар оч қолганда Асад тинчгина дабдабада яшади” деб номланган.

Эслатиб ўтамиз, The Washington Post газетаси хабарига кўра, қуролланган суриялик мухолифат Асад саройидан руҳий касалликларга қарши таблеткалар ҳам топган.

    Бошқа янгиликлар