Фарғона туманида 3,7 тонна Аи-80 маркали автобензин АЁҚШ орқали сотилмасдан, улгурчи сотиб юборилганлиги аниқланди. Бу ҳақда "Ўзэнэргоинспекция” матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғона туманида жойлашган “В.Ҳ.О."МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига таъминотчи омборидан олиб келинган 3,7 тонна Аи-80 маркали автобензин АЁҚШ орқали сотилмасдан, улгурчи сотиб юборилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.