АсосийЖамият

Самарқандда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Самарқандда гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар давомида бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.

Шунингдек улардан далилий ашё сифатида гиёҳвандлик воситалари расмий тартибда мусодара қилинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар