АсосийЖИНОЯТ

Наманганда қарийб 4 килограмм гашиш олиб келган икки нафар шахс ушланди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

'Наманганда қарийб 4 килограмм гашиш олиб келган икки нафар шахс ушланди'ning rasmi

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган қарийб 4 килограмм гашиш мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда "Тошкент — Наманган" йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина Поп туманидаги "Наманган" ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Текширув давомида автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган ва муқаддам судланган шахсга тегишли сумкадан 3 килограмм 956 грамм гашиш аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширувда ушбу гиёҳвандлик воситаси яна бир 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган ҳамшаҳари билан тил бириктирган ҳолда қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилгани аниқланган. Мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 17.06.2026 02:47

    Афғонистондан олиб келинган қарийб 38 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди

    Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора олишда ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 16.06.2026 09:34

    Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи пора олишда ушланди

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қарийб 6 килограмм наркотик модда мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 16.06.2026 02:32

    'Тошкент вилоятида ИИБ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 17:26

    Тошкент вилоятида ИИБ ходимларига пичоқ билан ҳужум қилинди

    Айни вақтда Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан расмий маълумот берганича йўқ.

    'Мактаб директори лавозими 10 минг долларга баҳоланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 10:20

    Мактаб директори лавозими 10 минг долларга баҳоланди

    Наманганда таълим тизимидаги коррупциявий ҳолатларга чек қўйилди.

    'Тошкентга қарийб 1,2 килограмм гашиш олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖИНОЯТ 15.06.2026 02:44

    Тошкентга қарийб 1,2 килограмм гашиш олиб кетаётган шахс ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.