АсосийЖамият

Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

Бу аллома қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асаридир.

'Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди'ning rasmi

Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти хузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим”  асарининг тўққиз  асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари  топилди.  

Бу ҳақда  Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Россия - Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этиб қайтган   Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов маълум қилди.

— Биз  Ўзбекистоннинг Малайзиядаги  фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, — дейди Фирдавс Ҳалимов. — Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири бу аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асаридир. Форс тилидаги,  само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган.

Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир.

Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган  бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда  Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар  қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали  сотиб олиниб Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти  мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига фондига  топширишларини маълум қилишди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    'Пискентда эр-хотин заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:21

    Пискентда эр-хотин заҳарланиб вафот этди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:56

    Долларнинг расмий курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистон гендер тенглиги ва бошқарув соҳасида юқорилаб бормоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    'Самарқандда ўқувчини калтаклаган директор ўринбосарига чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:05

    Самарқандда ўқувчини калтаклаган директор ўринбосарига чора кўрилди

    У ўқувчининг дафтари йўқлиги учун бир неча маротаба тарсаки туширган.

    'Тошкентда янги қурилган уйда аҳоли газ таъминотисиз яшаётгани бўйича муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:59

    Тошкентда янги қурилган уйда аҳоли газ таъминотисиз яшаётгани бўйича муносабат билдирилди

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ҳолатга аниқлик киритди.