Иқтисодиёт ва молия вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан,
- Абидхаджаев Умид Кутпитдинович иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори эди.
- Умурзаков Илҳом Ўринбоевич иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари эди.
- Ҳайдаров Абдулазиз Абдулахадович Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.
- Атаджанов Муродбек Бекберганович Пенсия жамғармаси директори этиб тайинланди.