АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia`ни устун мавқега эга деб топди

Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташувлари бозорининг 40 фоиздан ортиғини эгаллайди.

'Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia`ни устун мавқега эга деб топди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia авиакомпанияларини устун мавқега эга деб топди. Бу бўйича 13 декабрь куни қўмита раисининг тегишли буйруғи қабул қилинган. Бу ҳақда "Spot" хабар берди.

Қайд этилишича, Uzbekistan Airways ҳамда таркибига Silk Avia кирувчи Uzbekistan Helicopters шўба корхонаси шахслар гуруҳи сифатида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш бозорида устун мавқега эга деб тан олинган. Хусусан, уларнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этади.

Бундан ташқари, Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш хизмати бозорининг 40 фоиздан ортиғини эгаллайди. Ҳар иккита ҳолат "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг тегишли моддаси билан устун мавқега эга, дея эътироф этиш учун асос бўлади.

Иқтисодий концентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш бошқармасига 3 кун ичида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Helicopters компанияларига тегишли хабарнома юбориш топширилган. Ҳозирда Uzbekistan Airways йўловчилар ва юкларни ташиш, почта ташиш хизмати, Uzbekistan Helicopters эса қишлоқ хўжалиги авиацияси хизматлари бозорида устун мавқега эга компаниялар сифатида реестрга киритилган.

Товар ёки молия бозорида қуйидагилар устун мавқе деб эътироф этилади:

  • агар хўжалик юритувчининг ёки шахслар гуруҳининг рақобатчилари мавжуд бўлмаса;
  • агар хўжалик юритувчининг ёхуд шахслар гуруҳининг бозордаги улуши 40 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этса;
  • агар хўжалик юритувчи ёки шахслар гуруҳи табиий монополия субъекти деб эътироф этилса;
  • агар хўжалик юритувчига ёки шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун белгиланган тартибда мутлақ ва эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса.

Охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 30 минг баравари (11,1 млрд сўм) дан камроқни ташкил этувчи хўжалик юритувчининг ёки шахслар гуруҳининг товар ёки молия бозоридаги ҳолати устун мавқе деб эътироф этилмайди. Бундан табиий монополия субъектлари, маҳсулотларининг нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик юритувчилар мустасно.

Хўжалик юритувчининг ёки шахслар гуруҳининг товар ёки молия бозоридаги устун мавқейи эътироф этилган кундан уч кунда ваколатли давлат органи бу ҳақда уларга хабарнома юборади, мазкур хўжалик юритувчининг ёки шахслар гуруҳининг товарларига нисбатан нархлар давлат томонидан тартибга солинган тақдирда эса бу ҳақда нархни тартибга солувчи органга ҳам хабар беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'КХДР Курск яқинида юзлаб ҳарбийларини йўқотди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:41

    КХДР Курск яқинида юзлаб ҳарбийларини йўқотди

    Америка йирик йўқотишларни Шимолий Корея аскарларининг тажрибасизлиги билан изоҳлади.

    'Тошкентда бир тиркама тўла пиротехника воситалари олиб кетаётган “Cobalt” ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:49

    Тошкентда бир тиркама тўла пиротехника воситалари олиб кетаётган “Cobalt” ушланди

    Қайд этилишича, бу мазкур йил ҳисобидан божхонада аниқланган пиротехника бўйича энг йирик ҳолат бўлган.

    'Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Фарғонадаги портлаш сабаб яна уч киши вафот этди

    Ҳозирда очилган жиноят иши доирасида 2 нафар шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

    'Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Тонгда Тошкентдаги хонадонлардан бири ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

    'Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Чиқиндидан қарзи борлар огоҳлантиришдан сўнг ҳам тўламаса “свет”га тўлов қилолмайди

    Парламентда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларида тўлов интизомини мустаҳкамга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.